Асарнинг дунёга келиши ва илк бор нашр этилиши узоқ тарихга эга. Шундай экан, асар ҳақида эмас, унинг қаҳрамонларига тўхталамиз. Мақсадимиз, ўқувчини қизиқтириш ва мутолаага сабаб бўлиш...
Асар бош қаҳрамонлари Ғулом ва Ҳаёт. Мутолаа жараёнида бу номлар бежиз танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ғулом ҳақиқатда ҳаётнинг қули, ҳаёт эса уни шу даражада синовлар ва жафолар исканжасига ташлайдики, мақсади аниқ, ниятлари улуғ йигитга на қамоқ, на хўрлаш ва қийноқлар таъсир қилади. Ҳаёт учун курашади. Ҳеч бир сабаб уни Ҳаётдан қайтара олмайди, аммо... Аммо ноҳақ урилган дарралар остида ҳаётидан маҳрум бўлади... Севгилиси Ҳаёт эса онгсиз ва ўйловсиз бувисининг бетайин қарорлари, асрлар оша давом этиб келаётган бидъатлар қурбони бўлади. Ниҳояда эса Ғуломга муносиб ҳолда ўз ҳаётини ўзи ҳал қилади.
Асарда нафақат икки ёшга дахлдор фожиа, балки даврнинг, сиёсатнинг, жамият тепасидаги юҳоларнинг халқ кучини зулукдай сўриши ,худбинлик ва очкўзлик оқибатида хиралашган нигоҳларнинг фожиаси жуда ёрқин тасвирларда ифодаланади.
Дарвоқе, жафокаш ва жабрдийда Ғуломнинг ўлими асарга хотима ясамайди, мутолаа жараёнида фожиа оқибатлари ўуқвчига бир оз таскин беради, аммо...
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Янги Аср Авлоди"
Чоп этилган йили: 2019
Муқоваси: Қаттиқ
Бетлари сони: 560