«Темур қиссаси» («Қиссаи Темур», «Малфузоти Темурий», «Темур эсдаликлари») номли асар эски ўзбек тилига таржимасининг асл нусхасига асосланган матни нисбатан энг тўлиқ ҳолда ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниб дунёда биринчи марта 2004 йили чоп этилди. Ушбу 2016 йилги нашрда сўзбошига кейинги йилларда чоп этилган айрим китоблар ҳақида қисқа маълумот, китобнинг охирига эса «Иловалар» қўшилди.
Китобда Амир Темур эсдаликлари ва тузуклари шу кунгача чоп этилган китобларга нисбатан энг тўлиқ ҳолда берилмоқда.
Китоб кенг оммага мўлжалланган.
Эски ўзбек тилидан ҳозирги ўзбек тилига ўгириш, сўзбоши, луғат ва изоҳ муаллифлари:
Ҳайдарбек Бобобеков, тарих фанлари доктори
Ахмаджон Қуронбеков, филология фанлари доктори
Ҳалимбой Бобоев, юридик фанлари доктори
Масъул муҳаррир: Ҳайдарбек Бобобеков, тарих фанлари доктори
Илмий муҳаррир: Ҳалимбой Бобоев, юридик фанлари доктори
Тақризчилар: Анвар Ҳамроев, юридик фанлари доктори,
Махмуд Содиқов, тарих фанлари номзоди