Ҳар қандай тилни ўрганиш учун аввал у тил тўғрисида тасаввурга эга бўлишимиз керак! Тил 2 та асосдан ташкил топган:
1) Луғат
Рус тилида эркин мулоқот қилиш учун 3000 тадан 5000 тагача луғат бойлигига эга бўлишимиз керак. Лекин статистика кўрсатадики кундалик ҳаётда биз 1 кунда 300 тагача луғат ишлатар эканмиз.
2) Грамматика
Сўзларга грамматик қўшимчаларни тўғри қўшиш ва гап тузиш учун керак. Грамматика тилнинг кенг ва чуқур ўрганиладиган қисми. Сўзлашув учун грамматикани 15-20% ини билсак кифоя..
Юқорида айтиб ўтганимиздек рус тилида гапириш учун жуда кўп луғат ёдлашимиз шарт эмас, муҳими ёдлаган сўзларимизни ишлата билиш. Грамматика кўп қўлланма ва курсларда кенг, батафсил ўтилади, гарчи биз мулоқотда ишлатмасак ҳам. Бу эса ўқувчига қийинчилик туғдиради. Грамматикани фақат сўзлашув доирасида ўрганиш керак. (15-20%)
Бугунги кунда тил ўрганишимизда муаммо материал етишмовчилигида эмас, балки материал кўплигида.
Тил ўрганишни истасангиз сиз 3 та муҳим асосга эга бўлишингиз шарт!
1) Яхши материал. [китоб, қўлланма, луғат, audio...]
2) Тартиб. Дарсликларни ва дарсларни ойлик, ҳафталик, кунлик ва соатлик қилиб, қатъий тартибда жойлаштириб чиқинг!
3) Давомийлик. Белгиланган материал ва тартиб асосида мунтазам шуғулланинг!
Китоб мустақил ўрганувчилар ва рус тили курслари учун дарслик сифатида қўлланилишга мўлжалланган.