Купить Жорж Оруэлл: 1984 в Ташкенте, (Арт: 328SDH6) - Tovar.uz
Артикул: 328SDH6 Нет в наличии

Жорж Оруэлл: 1984

49 900 UZS/шт.
Цена обновлена - 22.11.2023

Методы оплаты:

Оплата: Uzcard Оплата: Click Оплата: Payme Оплата: Наличный расчёт Оплата: Humo

Информация о продавце

ASAXIY UZ
ООО "ASAXIY.UZ"
Ташкентская область, Ташкент, чиланзарский район, кв-л Чиланзар-3, д.склад
  • Описание
  • Характеристики
  • Доставка

Подробное описание: Жорж Оруэлл: 1984

Янги нашр инглиз тилидан қайта таҳрир қилинган ва имло хатолари тўғриланган.

Жорж Оруэллнинг ушбу романи илк бора ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонлар эътиборига етказилмоқда. "1984" романи "BBC талқинидаги энг яхши 200 та китоб" рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.

Китоб ҳақида:

Оруэлл аксиомаси: эрк – қулликдир, билимсизлик – кучдир

Эркинлик икки карра икки тўрт эканлигини айта олишингдир.

Британиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг антиутопик йўналишда ёзилган «1984» романи дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатига киритилган. Асар ўзбек тилида ҳам нашр қилингандан сўнг ўзбек китобхонлари орасида тезда машҳур бўлиб кетди, асарни мутолаа қилиш, у ҳақида фикр билдириш ҳақиқий чэлленжга айланди. Ҳарқалай, рақсга тушиб, бошидан муздек сув қуйишдан кўра, фойдали ва тартибли мусобақа бошланди.

«1984» асарида ўтган асрнинг 80-йилларида Уммония (Англия, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Жанубий Африканинг умумий номи) мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Ном ҳам айнан воқеалар содир бўлган йилдан келиб чиқиб танлангандек. Китобда тасвирланган ҳолатлар тарихий далиллар билан солиштириб кўрилганда эса реал макон Собиқ совет иттифоқи бўлгани, инглиз социализми тушунчаси остида коммунизм назарда тутилгани, «1984» эса тоталитар тузум авж олган палла — 1948 йил экани (шунчаки рақамларнинг ўрни алмаштирилган) ҳақида ўқувчида эҳтимол пайдо бўлади.

Оруэлл дунёсида ўқувчини жалб қиладиган нарса – асарнинг номи. Дастлаб, унинг ишчи номи «​Европадаги охирги инсон»​ бўлганди. Роботлашаёзган Ингсоц жамиятида яшаётган, хотираси, онги, ҳиссиётларини сақлаб қолишга интилган бош қаҳрамонни ёзувчи фақат ташқи кўриниши одамсимон бўлган махлуқ эмас, чин маънодаги Инсон сифатида кўрсатишни истайди. Кучли эҳтимол билан айтиш мумкинки, роман бу номда ҳам ҳозиргидан кам шуҳрат қозонмаган бўларди.

Асар воқеалари юз берган Уммонияда ягона партия, бошқарувчи ҳокимият, жамият Кўзи мавжуд. Аммо, у ерда тирик қонунлар йўқ. Нимаики партия истакларига уйғун бўлса, шуларнинг барчаси қонуний. Унинг манфаатларига зид ҳар қандай ҳолат, хатти-ҳаракат эса ғайриқонуний. Мантиқан қаралганда, партия – кишилар жамоаси, яъни асар бир гуруҳ кишилар истаги амалга оширилиши доимо қонуний саналган Уммония ҳақида.

Партиянинг ғоялари математик аксиомага ўхшайди, уни қандай бўлса, шундай қабул қилишга мажбурсан, нега ва қандай қилиб деган «ўринсиз» саволларга исбот талаб қилинмайди. Партияга шахс эмас, индивид, онгсиз индивид керак.

«1984» асари узоқ йиллар давомида (у 1949 йил чоп этилган) совет маконида тарқалмаганини тўғри тушуниш мумкин. Асар капиталистларнинг хуружи сифатида авторитар режимлар томонидан инкор этилган.

Унда тасвирланган Ингсоц (инглиз социализми) жамиятида бир неча вазирлик фаолият юритади — Ҳақиқат вазирлиги, Муҳаббат вазирлиги, Фаровонлик вазирлиги. Лекин биз қўллайдиган «исми жисмига монанд» тушунчаси шу нуқтада ўз маънисини батамом йўқотади: Ҳақиқат вазирлигида ҳақиқатдан бошқа ҳамма нарса бор. Фаровонлик вазирлиги исталган нарсага хизмат қилиши мумкин, фақат фаровонликка эмас. Муҳаббат вазирлигининг вазифаси эса муҳаббатни таг-томири билан йўқотиш. Шунга қарамай, Уммонияда фақатгина Катта Оғага нисбатан муҳаббат бўлиши мумкин. «Катта Оғага итоат қилиш — бари улар учун севимли машғулотлар».

Кундалик буюмларнинг номи ҳам партиянинг шарафини эътироф этиш учун қўйилгандек гўё: ғалаба шароби, ғалаба сигареталари, ғалаба уйи... Ҳамма нарса партиянинг мутлақ ғолиблиги нишонаси. Ўз навбатида, уй хароб аҳволдалиги, шароб жиғилдонни қайнатишдан бошқасига ярамаслиги, сигареталарнинг кайфни учирувчи ачимсиқ таъмини тасвирлаш орқали ёзувчи бу ғолибликнинг мўртлигига ишора қилади. Ахир, бу шароитда яшаётган жамиятда қилиб, «ўтган йилга нисбатан озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй анжомлари, дошқозонлар, ёнилғи, кемалар – ҳамма нарса кўпаяди». Уммонияда фақат «жиноятлар ва ақлдан озишлар камайиб, йилдан-йилга, дақиқадан-дақиқага ҳамма ва ҳамма нарса шиддат билан янги ва янги чўққиларга кўтарилиши» мумкин. Шу зайлда ҳар куни «телеэкран афсонавий статистикани вулқондай отишда давом этади».

Зоҳиран ҳаммада ва ҳар жойда тузумдан розилик, ҳаётдан мамнунлик намоён. Бошқа чора ҳам йўқ, ҳар қадамда телеэкран ва микрофонлар таъқиб қилади, «Катта Оға сени кузатиб турибди» — унинг нигоҳларидан пана жой йўқ, «бош чаноғингнинг ичидаги бир неча сантиметр куб хаёлдан бошқа нарса сенга тегишли эмас». Бундан бошқа чора йўқ: йироқда томлар орасида полиция гуруҳи вертолёти, ҳаммасидан ўтадиган Фикрлар полицияси фуқароларни тўлиқ назорат қилади.

Ботинан эса кишиларда тузумдан норозилик кайфияти ҳукмрон. Лекин ҳеч ким сир бой бермайди. Ўтакетган ингсоцпараст Парсон ҳам тушида «йўқолсин Катта Оға!» дея хитоб қилади, байроқбардорлик ва шиорларни қичқириб айтишда пешқадам бўлган Жулия ҳиссиётларига эрк беради, мамлакат янги тилини ишлаб чиқишда жонбозлик кўрсатадиган Сайм ҳам дабдурустдан «йўқолиб» қолади.

Асар бош қаҳрамони Уинстон Смит Ҳақиқат вазирлигида тарихни сохталаштириш (аслида «бир сафсатанинг ўрнига бошқа сафсатани тўқиб чиқариш») билан машғул бўлса-да, партияга исён, Катта Оғага нафрат ҳисси билан яшайди, Жулия билан ишқий муносабатлар ўрнатиб, ўз исёнини намойиш қилгандек бўлади. Партияга қарши тузилган махфий «Биродарлик ҳаракати»га қўшилишга интилади, қуйи қатлам — проллар бир кун келиб партияни ағдаришидан умид қилади.

Асардаги энг зиддиятли шахс — О’Брайен. Дастлаб «Биродарлик ҳаракати»нинг тарафдори каби кўринса ҳам, партиянинг ашаддий раҳнамоси, Фикр полицияси аъзоси. У партия қарашларини жон-жаҳди билан тарғиб қилса-да, ич-ичидан ўзининг ноҳақлиги-ю Уинстоннинг ҳақлигини тан олаётгандек таассурот қолдиради. У «гаплашса бўладиган ягона одам». Бироқ, у ҳокимиятнинг шундай қурилиши, жамият назорат этилишига рози, шунинг учун О’Брайен ноҳақлигини била туриб, ўрнатилган тартибни сақлашга уринади. Жамиятнинг хотираси суст, кеча олқишланган киши тўсатдан йўқолиб қолса ҳам ҳеч кимда савол пайдо бўлмайди, уни ҳеч ким қидирмайди. Негаки, барча фуқаролар йўқолган киши аллақачон жисман йўқ қилинганига ишонади. Баъзан бундай кишилар суд залларида пайдо бўлиб, кимгадир қарши кўрсатма бериш учун «тирилиб кетади».

Жорж Оруэлл ўз асари орқали, балки ўтмишни тасвирлаган, балки келажакни башорат қилгандир. Кимдир нафрат дақиқасида нафратланаётган ёки нафратланишга мажбурланган бўлиши, икки карра икки беш дейишни истамагани учун биров тирик мурдага айлантирилиши, онгсизлик ҳолатидаги Парсон эса бизга замондош бўлиши мумкин.

Китобнинг охирига етмай туриб, ўқувчида фикр уйғонади: бизни ҳозир алдашмаяптими? Балки, асар билан танишган киши статистика, келтирилаётган янгиликлар, оламшумул марралар ҳақидаги ҳикояларга шубҳа билан қарай бошлар. Оруэлл даҳшатли, қайғули воқеаларни, шу билан бирга сиз ва бизга таниш ҳақиқатни тасвирлайди. У кишиларни манқурт бўлмасликка, фикрлашга, ўз сўзини айтишга чақиради, сўз ва фикр эркинлиги мавжудлигини эслатади. ​

Йилнинг энг антиутопик асари

ISBN 978-9943-23-146-7
Автор Джордж Оруэлл
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Карим Баҳриев
Количество страниц 338
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая

Модель: 1984

Технические характеристики

Условия доставки

Доставка

  • Доставка по городу Ташкент составляет - 15 000 сум на малогабаритные товары и 25 000 сум на крупногабаритную технику
  • Доставка в ближайшие к Ташкенту районы Ташкентской области (Кибрай, Зангиота, Янгиюль) платная – 10 000 сум (телефоны, мелкая техника и аксессуары), при заказе на крупногабаритную технику доставка считается так: 5000 сум за каждый км от поста ГАИ.
  • Доставка осуществляется ежедневно с 11.00 до 21.00, кроме понедельника.
  • Заказ на доставку товара к 11.00 оговаривается предварительно и не позднее 17.00 предыдущего дня.
  • Срок доставки – от 8 до 48 часов (время доставки зависит от товара), по областям - в течении 3-10 дней.
  • При оформлении заказа Покупатель сам выбирает удобное для него время доставки, но не менее 8 часов с момента заказа.
  • Если заказ оформлен после 17.00, доставка может быть осуществлена на следующий день.

    Условия доставки книг:
     
  • Доставка в городе Ташкент осуществляется в течении 24 часов, стоимость 10 000сум
  • Доставка по Узбекистану реализовывается следующим образом:
    Фергана, Наманган, Андижан, Джиззак, Самарканд, Навоий, Бухара, Карши, Термез, Ургенч и Нукус - доставка в эти города занимает 2 дня (рабочих), стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум (почта Fargo)
    В остальные регионы доставка осуществляется  в течении 5 рабочих дней, стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум

 

Доставка до квартиры

  • Подъём на этаж и занос в квартиру:
    • малогабаритной техники – бесплатно.
    • крупногабаритной техники (холодильник, стиральная машина, газовая плита и т.д.) – от 15 000 до 20 000 сум за каждый этаж (сумма зависит от габаритов техники)

 

Внимание! Мы не осуществляем подъём на этаж или занос товара в квартиру, если для этого потребуется:

  • перестановка мебели или других предметов;
  • снятие с петель дверей в помещении;
  • демонтаж любых частей товара с целью уменьшения его габаритных размеров;
  • расстояние между стороной товара и окружающими предметами или частями помещения при перемещении товара составляет менее десяти сантиметров;
  • габариты товара в упаковке превышают размеры лестничных маршей, площадок и входных дверей.

В этом случае товар передаётся Покупателю перед подъездом или перед дверью квартиры, либо в прихожей квартиры, в зависимости от того, где возникло препятствие.

 

Приём/передача товара

  • При получении товара Покупатель обязан внимательно проверить его в присутствии курьера и только после этого произвести оплату наличными или по терминалу.
  • Покупатель при приёме товара обязан проверить наличие гарантийного талона на товар.

 

Обмен и возврат товара

В случае обнаружения заводского дефекта, товары могут быть заменены на аналогичные в течение 10 дней с даты доставки. Товар и упаковка не должны быть повреждены.

 

Важно!

  • Производитель на свое усмотрение и без дополнительных уведомлений Продавца может менять комплектацию, внешний вид, страну производства и технические характеристики модели. Проверяйте соответствие в момент получения товара.
  • Сотрудники службы доставки не являются консультантами по товару и не владеют информацией о его конфигурации. В случае необходимости уточняйте интересующую вас информацию о приобретаемом товаре у менеджера по продажам.
Хотите продать
товар на tovar.uz??
Создать компанию
scroll top