Купить Чингиз Айтматов: Қиёмат(қаттиқ муқова) в Ташкенте, (Арт: 49B142B) - Tovar.uz
Ферганская область

Чингиз Айтматов: Қиёмат(қаттиқ муқова) в Ташкенте

Артикул: 49B142B Нет в наличии

Чингиз Айтматов: Қиёмат(қаттиқ муқова)

35 000 UZS/шт.
Цена обновлена - 22.08.2023

Методы оплаты:

Оплата: Uzcard Оплата: Click Оплата: Payme Оплата: Наличный расчёт Оплата: Humo

Информация о продавце

ASAXIY UZ
ООО "ASAXIY.UZ"
Ташкентская область, Ташкент, чиланзарский район, кв-л Чиланзар-3, д.склад
  • Описание
  • Характеристики
  • Доставка

Подробное описание: Чингиз Айтматов: Қиёмат(қаттиқ муқова)

Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида эзгулик ва ёвузликнинг кураши, инсон ва табиат муносабати бўрилар Акбара билан Тошчайнар образи орқали очиб берилади. Инсон томонидан ҳудудларни ўзлаштириш, ўрмонларни йўқ қилиш, табиатнинг азалий қоидаларини бузиш ва охир-оқибат жонзотларни ўз она уйидан сиқиб чиқариш қиёмат-қойим даражасида тасвирланади. Бўриларнинг дастлабки уч боласини овчилар отишади. Тоғда кон йўли очилгач, бўрилар яшаётган қамишзорга ўт қўйилади. Уларнинг кейинги бешта боласи ёнғинда нобуд бўлади. Акбара билан Тошчайнар энди тоққа кўчишади. Аммо ароқхўр Бозорбой янги дунёга келган тўрт бўри боласини сотиб юборади.

Романдаги Авдий Каллистратов образи инсонларни бу йўлдан қайтаришга уринади. Аммо зўровон, қарашлари ҳаминқадар бўлган кишилар уни ит азобига солиб, поезддан ирғитиб юборишади.Асардаги бош қаҳрамонлар Акбара ва Тошчайнарнинг кечмишлари, сарсон-саргардон қисмати ва охир-оқибат фожиасига инсоният сабабчи эканлиги асарда ёрқин акс эттирилган.
Қуйида асардан саралаганларимиз икки бўри мушоҳадалари ва бошқа қаҳрамонларнинг муаммога ҳаққоний муносабатидир.

Ҳар нарсанинг ўз вақти-соати келади. Чўлу даштларда ҳаётнинг шу маромда тебраниб туриши табиатнинг адолатидан бўлса керак.

Хотите продать
товар на tovar.uz??
Создать компанию
scroll top