«ACOUSTIC» центр слуха
QK "EURO HEARING"

Эшитмаслик энди муаммо эмас.

Бизда унинг ечими бор!

Эшитиш - дунёни англашга ёрдам беради

Тошкентдаги «АCOUSTIC» эшитиш маркази Даниядаги OTICON корпорацияси билан ҳамкорлик қилиб, 14 йилдан кўпроқ вақт давомида  эшитишни тузатиш учун энг янги эшитиш мосламаларини ўрнатиб, қанчадан-қанча инсонларга эшитиш бахтини яратишга эришилмоқда.

Сайёрадаги ҳар бир ўнинчи одамнинг эшитишда муаммоси бор. Шу боис уларга эшитиш аппаратлари тавсия қилинади. Аммо эшитиш аппаратига эҳтиёжи бор 5 тадан 4 отадам эшитиш аппаратидан фойдаланмайди. Инсон ўз овозини хаво призмаси ва танадаги суюқлик орқали эшитади. Атрофдаги инсонлар овозимизни бошқачароқ, аниқроғи, “тоза” эшитади. Айниқса, аудио ёзувда ўзининг овозини эшитган одам ҳайрон бўлади, чунки ўзини овозини танимайди.  Қисман ёки бутунлай эшитиш қобилиятини ҳар қандай ёшда йўқотиш мумкин. Қуйидагилар асосий сабаб бўлиши мумкин – узоқ вақт шовқинли муҳитда бўлиш, антибиотиклар, ирсий касалликлар, отит, инфекцион ва вирусли касалликлар, ҳомиладорликни оғир ўтиши. Қулоқчинлардан сурункали фойдаланиш (кунига 2 соатдан куп) оқибатида эшитиш аъзоларига зарар етказиши мумкин. Эшитиш аппаратлари эшитишида муаммоси бўлган 90 фоиз инсонларга самарали ёрдам беради.

«ACOUSTIC» эшитиш маркази ходимлари хар йили Европанинг хар хил мамлакатларига бориб ўз малакаларини ошириб келишади ва янги яратилган барча янги махсулотларни ўрганиб мамлакатимиз ахолисига энг замонавий эшитиш мосламаларини олиб келиш дастурларини ишлаб чиқишади. Эшитиш мосламалари  бўйича бир қатор мақсадли  дастурлар амалга оширилди.  Марказда ўз ишини мукаммал билган мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Ҳозир марказда эшитиш қобилиятини бир мунча яҳшилаб берувчи дунёдаги энг замонавий эшитиш мосламалари мавжуд. Эшитиш мосламалар шифокор маслаҳати ва текширув натижаларига кўра тавсия этилади, эшитиш мосламаси танлаб беморга ўрнатилгандан кегин бемор уни камида 3 кун давомида синаб кўриши мумкин, барчаси яхши бўлгандан сўнг ушбу эшитиш мосламасин тўғри танланган ва тавсия этилган бўлади. 

Бугунги кунда «АCOUSTIC»   эшитиш марказини филиаллари Ўзбекистонда Нукус, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ташкил этилди ва уларда  юқори малакали мутахассислар ва сифатли эшитиш мосламалари мавжуд. Овоз сигналини узатишнинг иккита асосий тоифага бўлинади: суяк ва ҳаво ўтказувчанлиги, суяк ўтказувчанлиги эшитиш мосламалари қулоқнинг эшитиш канали зарарланган ёки аномалия ҳолларда ўрнатилади. Ҳаво ўтказувчанлик эшитиш мосламалари мутахассис томонидан танланиши ва созланиши керак. Эшитиш мосламаларини турлари ва ишлаб чиқарувчилари жуда кўп булиб уларни танлашда мутахассиснинг малакаси котта ахамиятга эга. Уларни дизайнга кўра, эшитиш воситаларининг бир нечта асосий турлари ажратилган: қулоқ орқасида, қулоқ ичидаги, чўнтак, кўзойнак рамкалари, бош тасма шаклида жойлаштирадиган.

Қулоқ оркасига ўрнатилган эшитиш мосламалари ишлаб чиқарувчи томонидан тайёр холатда келади ва мутахассис уни текширув натижаларига қараб программалаштириб беради ва махсус индвидуал қулоқчинлар тайёрлаб бериш билан кифояланади.

Қулоқ ичига ёки каналига ўрнатиладиган эшитиш мосламалари индивидуал равишда қулоқдан қолип олиш ва индивидуал тайёрлаш билан амалга оширилади. Эшитиш мосламасини беморнинг  қулоқ каналининг шаклини тўлиқ такрорлайди. Бундай қурилмаларнинг афзаллиги кичик кўриниши ва таббий қулоқ супрасининг хам ишлашида.

RIC турдаги эшитиш мосламалари (Recuver in chanal –қулоқ ичидаги телефон). Ушбу эшитиш мосламаларининг олдинги авлодлардан фарқи шундаки, телефон қулоқ танасида эмас, балки тўғридан-тўғри беморнинг қулоқ каналида жойлашган бўлиб, бу “алоқа” (ҳуштак) хавфини сезиларли даражада камайтириши ва эшитиш мосламасининг ташқи кўринишини сезиларли даражада кичиклаштириш имконини беради.

Марказда  нафақат катталар, балки болалар ва чақалоқлар учун эшитиш мосламалари мавжуд. Еш болаларга мулжаланиб, тасодифан тушуриб юборилишларини инобатга олган холда, болалар кийимига алохида DIGI SP'K қувват манбаъи уланади ва бу чақалоқлар учун хавфсиз бўлиб,товушлар дунъесига биринчи қадам ташлашга имконини беради.

Эшитиш аппарати ишламай қолганда, ёки уни фойдаланиш билан боғлиқ қийинчиликлар вужудга келган холларда, ушбу муаммони “Acoustic” эшитиш марказида  хал қилиш мумкин, чунки марказда эшитиш воситаларнинг носозликлари билан боғлиқ барча муаммоларни хал қиладиган сервис маркази мавжуд. Шуниндек, агар бемор эшитиш мосламасини дархол сотиб ололмаса, бўлиб тўлаш имкониятлари яъни мосламани сотиб олиш фоизсиз кредит тўловлари тақдим этилади.

Бугунги кунда Acoustic эшитиш маркази томонидан эшитиш мосламаларини ўрнатишда ва уларни программалаштиришда товушларни тушуниш, мия орқали эшитиш ва қўллаб-қувватлаш (Brain Hearing)нинг асосий мафкураси эшитиш ва гапларни англаш учун куч, қувват ва этиборни камроқ сарфлашга, мия қувватини бошқа зарур маълумотларни қайта ишлашга ёрдам беришдир.

Шу борада тинимсиз изланишлар олиб борилиши натижасида эшитиш соҳасида бўлган муаммоларга ечим топишда марказ ходимларини ҳиссаси катта. 

Хизматлар лицензияланган . Махсулот сертификатланган

scroll top