Beshtasi birda va yetkazib berish tekin! Toshkentda, sotib olish (Art: 4SHTBER) - Tovar.uz
Artikul: 4SHTBER mavjud emas

Beshtasi birda va yetkazib berish tekin!

189 000 UZS/dona
Narx yangilangan - 13.11.2023

To'lov usullari:

To`lov: Uzcard To`lov: Click To`lov: Payme To`lov: Naqd To`lov: Humo

Sotuvchi haqida ma'lumot

ASAXIY UZ
MChJ "ASAXIY.UZ"
Toshkent viloyati, Toshkent, chilonzor tuman, Chilonzor-3 mavzesi, uy склад
  • Tavsifi
  • Xarakteristikalar
  • Yetkazib berish

Batafsil tavsif: Beshtasi birda va yetkazib berish tekin!

1. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

Агар сизда :
— Режалаган ишларингизга етарли вақт топилмаётган;
— Шахсий мажбуриятлар, лойиҳалар, вақт ортса, ўқийман деганингиз талай журнал ва китоблар юки босиб қолган. Бироқ сиз уларга улгурмаётган. Ишларингизни тўлиқ адо этишга умид ҳам қилмаётган;
— Кўнглингиздагидек дам олишга вақт орттира олмаётган;
— Ишларингизни самарали йўлга қўйиш усулларини ҳар қанча ўрганманг, режалаган юмушларингиз ортиб, барибир вақт етмай қолаётган бўлса, ушбу китоб айнан сиз учун!

92 бет

2. Марк Мэнсон: Бепарволикнинг нозик санъати

Сўнгги йилларда Менсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини шу китобга жамлади.
Ушбу китобда муаллиф бахтли бўлишнинг калити мудом «ижобий» фикрлашни тўхтатиб, воқеликни тан олиш ва унга тик боришда, деб кўрсатади.
«Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Менсон.
Менсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини қувватлайди.

192 бет

3. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол

Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир компания ёки инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.
Қисқа, тушунарли ва амалий, “СОС! Савол ортидаги савол» ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.

100 бет

4. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

Малколм Гладуэлл ҳар доим мутлоқо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билл Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.
«Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз ўзингизга фойдали тарзда фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир.

240 бет

5. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ.
Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга суради...
Ушбу китоб қаҳрамони ҳам "Қурбим етмайди" дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.

236 бет

Китоб энг яхши совға. Яқинларингиз китоб ўқишига сабабчи бўлинг.

 

📌 Шошилинг, акция муддати чекланган!

Tovar.uz-da tovarlarni
sotmoqchimisiz??
Kompaniya yarating
scroll top