M.M. Abdulxayeva: Kimyo Toshkentda, sotib olish (Art: 5O5FNHB) - Tovar.uz
Artikul: 5O5FNHB mavjud emas

M.M. Abdulxayeva: Kimyo

35 000 UZS/dona
Narx yangilangan - 08.11.2023

To'lov usullari:

To`lov: Uzcard To`lov: Click To`lov: Payme To`lov: Naqd To`lov: Humo

Sotuvchi haqida ma'lumot

ASAXIY UZ
MChJ "ASAXIY.UZ"
Toshkent viloyati, Toshkent, chilonzor tuman, Chilonzor-3 mavzesi, uy склад
  • Tavsifi
  • Xarakteristikalar
  • Yetkazib berish

Batafsil tavsif: M.M. Abdulxayeva: Kimyo

Мазкур қўлланма кимё фанидан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, у умумий ўрта таълим мактабларида олинган билимларни чуқурлаштириш ва абитуриентларни олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш учун хизмат қилади.

Қўлланмада кимёнинг асосий тушунчалари ва қонунлари, кимёвий элементлар даврий жадвали, унинг моҳияти, эритмалар, оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, координацион бирикмалар тўғрисида, шунингдек, анорганик моддалар, уларнинг олиниши, хоссалари, ишлатилиши, кимёвий ишлаб чиқариш технологияси, республикамизда кимё саноати эришган ютуқлар, кимёвий ишлаб чиқаришнинг экологияга таъсири ҳақида маълумотлар баён этилган. Жумладан, кимё саноатида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган кўпчилик моддаларнинг олиниш технологияси, республикамизда мавжуд бўлган хомашё турлари ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар, хомашё ва қазилма бойликларни қайта ишлаш ва бойитиш жараёнлари, ишлаб чиқариш қонуниятлари ҳақидаги кенг маълумотлар берилган.

Қўлланмада ҳар бир мавзуни ёритишда янгиликлар, Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантириш муаммолари, ўзбек кимёгар олимлари эришган ютуқлар тўғрисида маълумотлар берилган. Юқори молекуляр бирикмалар, сунъий ва синтетик толалар мавзуларини ёритишда, фаннинг сўнгги ютуқлари ва шу соҳада ўзбек кимёгарлари олиб бораётган илмий изланишлар ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. Шу билан бирга, ўз ҳаётини фанга бағишлаган ўзбек кимёгар олимлари ҳақида қисқача маълумотлар берилган.

Қўлланмадан асосан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртларига кириш учун тайёрланаётган абитуриентлар, шунингдек, ўқитувчилар, кимё фанига қизиқувчи барча илм ўрганувчилар фойдаланишлари ва ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишлари мумкин.

Tovar.uz-da tovarlarni
sotmoqchimisiz??
Kompaniya yarating
scroll top