Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозор ва унга боғлиқ масалалар Toshkentda, sotib olish (Art: 206L5V3) - Tovar.uz
Qoraqalpog'iston respublikasi

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозор ва унга боғлиқ масалалар Toshkentda

Artikul: 206L5V3 mavjud emas

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозор ва унга боғлиқ масалалар

29 000 UZS/dona
Narx yangilangan - 26.10.2023

To'lov usullari:

To`lov: Uzcard To`lov: Click To`lov: Payme To`lov: Naqd To`lov: Humo

Sotuvchi haqida ma'lumot

ASAXIY UZ
MChJ "ASAXIY.UZ"
Toshkent viloyati, Toshkent, chilonzor tuman, Chilonzor-3 mavzesi, uy склад
  • Tavsifi
  • Xarakteristikalar
  • Yetkazib berish

Batafsil tavsif: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозор ва унга боғлиқ масалалар

Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
    Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
   Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
    Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.

ISBN 978-9943-5477-7-3
Автор Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 104
Издательство Ҳилол-нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5

Модель: Бозор ва унга боғлиқ масалалар

Tovar.uz-da tovarlarni
sotmoqchimisiz??
Kompaniya yarating
scroll top