Ҳурматли китобхон!
Сизга “Насроний атиргули", "Имомнинг Манекен қизи", "Мария" каби асарлари билан таниш бўлган туркиялик адиба Омина Шенликўғлининг яна бир машҳур асари — "Муслима аёл Европада" романини ўзбек тилида армуғон этмоқдамиз.
Қўлингиздаги асарни — "Муслима аёл Европада" романини мутолаа қилар экансиз, Ислом оламидаги аёлларнинг бутун дунё аҳлига нечоғли ўрнак бўла олганлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Мазкур асарнинг бош қаҳрамонлари нафақат ёзувчининг шахси ҳамда у тасвирлаган муслима аёллар, балки мутолаа жараёнида сиз ҳам асар қаҳрамонларидан бирига айланасиз.Ёзувчи билан биргаликда Бельгия, Голландия, Германияга йўлга чиқасиз.
Мазкур ёзувчини неча йиллардан буён Ғарб дунёсида мусулмонларга нотўғри баҳо берилаётгани, уларнинг Шарқ ҳақидаги нохолис фикрлари қийнаб келар эди. Шу сабабли ёзувчи адолат қаламини қўлга олишга мажбур бўлди.
Ислом оламидаги аёллар, ҳақиқатан ҳам, зулм кўрадиларми? Уларга бундай тамға босишдан кимлар манфаатдор?
Ёзувчи Бельгияда нега ушланиб қолди? Бу ерда уни нима ҳайратга солди?
Кристель исмли аёл ким ва у асар сюжетида қандай ўрин тутади? Нега у ўзини ўлдирмоқчи эди?
Семага нима учун қайта турмуш қурмаслиги маслаҳати берилди? Бу аёл учун зулм эмасми?
Гурбуз нега ёзувчига танбеҳ беради ёки у ҳақмиди?
Нодиранинг ота-онаси қизига нима учун турмушга чиқиш масаласида ён босишмади? Улар ҳақмиди?
Рафет хотини Нодирани ёқлаб ўз онасига қарши чиқиб тўғри қиладими?
Нодира ўз қайнонаси ва қайнсинглисига қилган муносабатида ҳақмиди?
Нодира Бельгияда уй масаласида бўлган судда ютиб чиқадими ёки уйсиз кўчада қоладими?
Ушбу саволларга асарни ўқиш давомида жавоб топасиз