Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Негаки, унда пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?
Малколм Гладуэлл ҳар доим мутлоқо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билл Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.
«Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз ўзингизга фойдали тарзда фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир.
Бир неча йил давомида “New York Times” ва “Amazon” бестселлерлари рўйхатидан тушмаган ушбу китобни кўплаб мутахассислар муваффақият ҳақидаги энг жиддий китоб деб талқин этишган.
Китоб талабаларга, ўқитувчиларга, ўқувчиларга, тадбиркорларга, умуман муваффақият қонунларини кашф этиш, ўз ишида профессионал бўлишни, бирор бир соҳани ўрганишни хоҳлайдиганларга тавсия этилади.