Жорж Оруэлл: Молхона Toshkentda, sotib olish (Art: 2QNKK27) - Tovar.uz
Artikul: 2QNKK27 mavjud emas

Жорж Оруэлл: Молхона

31 900 UZS/dona
Narx yangilangan - 23.11.2023

To'lov usullari:

To`lov: Uzcard To`lov: Click To`lov: Payme To`lov: Naqd To`lov: Humo

Sotuvchi haqida ma'lumot

ASAXIY UZ
MChJ "ASAXIY.UZ"
Toshkent viloyati, Toshkent, chilonzor tuman, Chilonzor-3 mavzesi, uy склад
  • Tavsifi
  • Xarakteristikalar
  • Yetkazib berish

Batafsil tavsif: Жорж Оруэлл: Молхона

Жорж Оруэлл (ингл. George Orwell, ҳақиқий исми-шарифи Эрик Артур Блэр) — инглиз ёзувчиси бўлиб, ғайрихаёлий «1984» романи ва «Молхона» ривоят-қиссасининг муаллифидир.
Жорж Оруэлл «Молхона» асарини 1943 йил ноябридан то 1944 йил февралигача ёзган ва 1945 йил августида эълон қилган. Китобни ҳар бир инсон ўқиши ва мулоҳаза қилиши лозим: нега бу дунёмиз шундай, у аслида қандай бўлиши керак...
"Молхона“ жаҳон адабиёти тарихидаги энг муваффақиятли ва баҳсли асарлардан бири ҳисобланади. Асар ғоясидан келиб чиқиб асосий намуна сифатида СССР олинганлигини фараз қилиш мумкин.

Китоб ҳақида тўлиқ маълумот:
Бош муҳаррир: Н.А. Нурмуҳаммедова

Муҳаррир: Абдубанно Холмонов
Мусаҳҳиҳ (корректорлар) : О. Бекмуродов, М. Ғафуров,
Дизайнер: Нуржахон Фармонов

Daryo.uz нашри китоб ҳақида:

«Ариқдаги сув қандай мазали! Барчаси раҳбаримизнинг доно раҳбарлиги туфайли». «Молхона» асари ҳақида

«Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» лойиҳаси доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Жорж Оруэллнинг «Молхона» романи ҳақида ҳикоя қилади.

Флешбэк

Мен бу асарни биринчи мартта бундан уч йил олдин ўқиб чиққан эдим. Олдин у ҳақда эшитган бўлсам-да, Оруэллнинг «1984»дан кучлироқ асари йўқ деб ўйлардим. Ўша пайтлар ҳар куни кечки пайт 10 километр масофага югуриш ва юриш билан шуғулланардим. Қулоғимда эса наушникда аудиокитоблар эшитардим. Айтилган масофага югуриб, қайтишда юриб келардим. Бу асарни ҳам аудиокитоб шаклида эшитганман. Асар мени шу даражада ўзига қизиқтиргандики, менга ҳар куни шу иш билан шуғулланишга мотивация берарди. Худди бўлиб-бўлиб сериал кўраётгандай, ҳар куни югуришга чиққандагина эшитар эдим, ва бугунги «серия»сида нима бўлар экан деган қизиқиш баъзида пайдо бўладиган дангасаликни енгиб ўтиб, яна югуришга чиқишга мажбур қилар эди.

Асар ҳақида

«Молхона» машҳур инглиз ёзувчиси Жорж Оруэлл томонидан 1945 йилда чоп этилган масал жанридаги сатирик асар. Асар фермадаги ҳайвонларнинг хўжайинларини ҳайдаб, ҳайвонлар диктатурасини ўрнатиши ҳақида. Бунда Оруэлл инқилобий принциплар эволюциясини, яъни секин-аста тенглик ва биродарлик ғояларидан утопия ва диктатура сари қадамини моҳирона очиб берган. Машҳур француз инқилобчиси Дантоннинг «Инқилоб ўз фарзандларини Сатурн худоси каби еб битиради» деган ибораси ҳам асара ўз аксини топган. «Молхона» Россияда бўлиб ўтган 1917 йилги инқилобга ва СССРдаги тузумга нисбатан аллегория шаклида ёзилган. Оруэлл бу асарини 1943 йил ноябрь ойидан 1944 йил февралигача ёзиб тугатган.

Сюжет

Жаноб Жонс Англиянинг Уиллингдон шаҳарчаси яқинидаги Манор фермасига эгалик қилади. Бу фермада бир куни тунда қари чўчқа Майор бу ерда яшайдиган барча ҳайвонларни катта омборга тўплайди. Майорнинг сўзларига кўра, барча ҳайвонлар қулликда ва қашшоқликда яшайди, чунки инсонлар ҳайвонларнинг меҳнат маҳсулини олиб қўяди, эвазига эса уларга жуда ёмон муносабатда бўлади. У ҳайвонларни исёнга чақиради: сиз одамдан қутулишингиз керак, шунда ҳайвонлар дарҳол эркин ва бой бўлади, деб «Англия ҳайвонлари» номли эски қўшиқни куйлайди. Ҳайвонлар жўр бўлади.

Қўзғолонга тайёргарликни энг ақлли ҳайвонлар деб ҳисобланган чўчқалар ўз зиммасига олади. Улар орасида Наполеон, Сноубол ва Бақироқ деганлари бор эди. Улар Майор таълимотини анимализм деб аталган фалсафий тизимга айлантиради ҳамда яширин йиғилишларда бошқа ҳайвонларга унинг асосини тушунтиради. Таълимотнинг энг содиқ ўқувчилари Боксчи ва Кловер исмли отлар эди. Қўзғолон кутилганидан анча олдин содир бўлади, чунки Жонс пиёниста эди ва унинг ишчилари фермани бутунлай ташлаб, чорвани боқишни тўхтатганди. Ҳайвонларнинг сабр-тоқати тугайди, улар хўжайинларига ташланиб, уларни ҳайдаб чиқаради.

Энди ферма ҳайвонларга тегишли. Улар эгасини эслатадиган ҳамма нарсани йўқ қилади; унинг уйи музей сифатида қолади, аммо уларнинг ҳеч бири бу ерда яшамаслиги керак. Мулкка янги ном берилади – Ҳайвонлар фермаси.

Анимализм тамойиллари етти моддага қисқартирилиб, омбор деворига ёзилади. Бундан буён ҳамма жониворлар «Ҳайвонлар фермаси»да шу қоидалар асосида яшашга мажбур:

Икки оёқлилар – душман;

Тўрт оёқлилар ва қанотлилар – дўстлар;

Ҳайвонлар кийим киймаслиги керак;

Ҳайвонлар тўшакда ухламаслиги керак;

Ҳайвонлар спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслиги керак;

Ҳайвонлар бошқа ҳайвонларни ўлдирмаслиги керак;

Барча ҳайвонлар тенгдир.

Барча моддаларни эслаб қола олмайдиганлар учун Сноубол уларни битта жумлага қисқартиради: «Тўрт оёқли яхши, икки оёқли ёмон».

Жониворлар бахтли эди, гарчи улар эрталабдан тушгача ишласа-да. Боксчи уч кишининг ишини қилади. Унинг шиори – «Мен бундан ҳам кўпроқ ҳаракат қиламан». Якшанба кунлари умумий йиғилишлар ўтказилади; қарорларни доим чўчқалар таклиф қилади, қолганлар овоз беради. Кейин ҳамма «Англия ҳайвонлари» мадҳиясини куйлайди. Чўчқалар ишламайди, бошқа ҳайвонларни бошқаради.

Жонс ва унинг ишчилари Ҳайвонлар фермасига ҳужум қилади, лекин жоновирлар ўзларини ҳимоя қилади ва одамлар ваҳима ичида чекинади. Ғалаба ҳайвонларни ҳайратга солади. Улар бу воқеани Молхона жанги деб атайди, биринчи, иккинчи даражали «Ҳайвонлар қаҳрамони» орденини таъсис этади, у билан Сноубол ва Боксчи тақдирланади.

Сноубол ва Наполеон учрашувларда доимо баҳслашади, айниқса шамол тегирмонини қуриш масаласида. Ғоя Сноуболга тегишли, унинг ўзи ўлчовлар, ҳисоблар ва чизмалар билан шуғулланади: генераторни шамол тегирмонига улашни ва фермани электр энергияси билан таъминлашни хоҳлайди. Наполеон бошидан эътироз билдиради. Сноубол ҳайвонларни йиғилишда Наполеонга қарши овоз беришга ишонтирган пайтда тўққизта даҳшатли ит омборхонага кириб, Сноуболга ташланади. У зўрға қочади; шу билан уни бошқа ҳеч ким кўрмайди.

Наполеон ҳар қандай йиғилишни бекор қилади. Энди барча саволларни у бошқарадиган чўчқаларнинг махсус қўмитаси ҳал қилади; улар алоҳида йиғилади, кейин ўз қарорларини эълон қилади. Қўрқинчли итлар биров эътироз билдиришига йўл қўймайди. Боксчи: «Агар ўртоқ Наполеон айтган бўлса, бу тўғри демакдир», деган умумий фикрни билдиради. Шу вақтдан бошлаб унинг иккинчи шиори «Наполеон доим ҳақ» бўлиб қолади.

Наполеон шамол тегирмонини барпо этиш кераклигини эълон қилади. Аниқланишича, Наполеон доим бу қурилишни талаб қилган, Сноубол эса шунчаки унинг ғоясини ўғирлаб, ҳисоб-китоблари ва чизмаларидан фойдаланган. Наполеон эса унга қарши эканлигини даъво қилиши керак эди, чунки «хавфли, барчага ёмон таъсир кўрсатган» Сноуболдан қутулишнинг бошқа усули йўқ эди. Бир куни тунда содир бўлган портлаш ярим қурилган шамол тегирмонини вайрон қилади. Наполеоннинг айтишича, бу Сноуболнинг шармандали сургуни учун қасосидир. У кўплаб жиноятларда айбланади, унга ўлим жазоси эълон қилинади. У барчани шамол тегирмонини тезда тиклашга чақиради.

Кўп ўтмай Наполеон ҳайвонларини ҳовлида йиғиб, итлар ҳамроҳлигида пайдо бўлади. У бир марта унга эътироз билдирган чўчқаларни, бир нечта қўй, товуқ ва ғозларни Сноубол билан яширин алоқасини тан олишга мажбур қилади. Итлар дарҳол уларни бўғзидан олади. Шокка тушган жониворлар мотам руҳида «Англия ҳайвонлари»ни куйлашни бошлайди, аммо Наполеон мадҳияни абадий куйлашни тақиқлайди. Бундан ташқари, олтинчи моддадани ўзгартиради: «Ҳайвонлар сабабсиз бошқа ҳайвонларни ўлдирмасликлари керак». Энди ҳаммага аёнки, ўз айбларини тан олган хоинлар қатл қилиниши керак.

Қўшни жаноб Фредерик 15 нафар қуролланган ишчиси билан Ҳайвонлар фермасига ҳужум қилади, кўплаб жониворларга жароҳат етказади, ўлдиради ва янги қурилган шамол турбинасини портлатади. Ҳайвонлар ҳужумни қайтаради, лекин ўзлари ҳам ҳолдан тояди. Аммо Наполеоннинг тантанали нутқини тинглаб, улар Шамол тегирмони жангида энг катта ғалабага эришганига ишонади.

Боксчи ҳаддан ташқари кўп ишлаш туфайли ўлади. Йиллар давомида фермадаги исёндан олдинги ҳаётни эслайдиган ҳайвонлар камайиб боради. Ҳайвонлар фермаси аста-секин бойиб боради, аммо чўчқалар ва итлардан ташқари ҳамма оч эди; улар сомон устида ухлайди, ариқдан сув ичади, кеча-ю кундуз далада ишлайди, қишда совуқдан, ёзда жазирамадан азоб чекади. Бақироқ эса ҳисобот ва хулосалар ёрдамида фермада кундан кунга ҳаёт яхшиланаётганини гапириб юради (Ўзбекистон телевидениеси каби). Ҳайвонлар бошқаларга ўхшамаслигидан ғурурланади: ахир улар Англияда ҳамма тенг, эркин ва ўз манфаати учун ишлайдиган ягона фермага эгалик қилади.

Бу орада чўчқалар Жонснинг уйига кўчиб ўтади ва унинг тўшакларида ухлай бошлайди. Наполеон алоҳида хонада яшайди ва қимматбаҳо идишларда овқат ейди. Чўчқалар одамлар билан савдо қилишни бошлайди. Улар ўзлари пиширган виски ва пивони ичади.

Кейинги моддани бузган ҳолда чўчқалар уни ўзига мос келадиган тарзда қайта ёзади. Омбор деворида биттагина буйруқ қолади: «Барча ҳайвонлар тенгдир, аммо баъзи ҳайвонлар бошқаларга қараганда тенгроқдир». Охир-оқибат чўчқалар Жонснинг кийимларини кийиб, уларни олқишлаётган қўйларнинг қарсаклари остида орқа оёқларида юришни бошлайди: «Тўрт оёқли яхши, икки оёқли яхшироқ».

Қўшни фермалардан одамлар чўчқаларни зиёрат қилиш учун келади. Столда меҳмонлар ва чўчқалар қарта ўйнайди, пиво ичади, дўстлик муносабатлари учун деярли бир хил тостлар айтади. Наполеон ферма бундан буён чўчқаларнинг умумий мулки эканини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатади ва уни яна Манор фермаси деб номлайди. Кейин жанжал кўтарилади, ҳамма қичқиради ва уришади, одам қаерда, чўчқа қаерда, билиб бўлмай қолади...

Таҳлил

Жорж Оруэллнинг «Молхона»сини ўқиб чиқиб, ҳокимиятга бўлган чанқоқлик, мураккаб муносабатлар, ёлғонга асосланган ижтимоий ҳаётни моҳирона сатира ва сарказм билан очиб бера олганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Бу нарсалар нафақат одамларга, балки ҳайвонларга ҳам хос хусусиятлар экани ҳақидаги таассурот пайдо бўлади. Аммо бу муаллиф муаммони ўқувчиларга иложи борича аниқроқ етказиш учун фойдаланган жуда нозик метафора бўлиб, одамларга «яхши ният» ниқоби остида куч ва ғоявий манқуртлаштириш орқали фикр ва сўз эркинлигини бўғишга қаратилган жамиятларни кўрсатади. Ушбу романда жамият асослари тўғридан тўғри фермер хўжалигида яшайдиган ҳайвонлар ҳаёти мисолида акс эттирилган. Бу ҳайвонлардаги инсоний хусусиятлар, қаҳрамонлар ортида аслида ким яширинган эканини аниқ кўрсатиб беради.

Сюжет жуда ғайриоддий, у нафақат асосий қаҳрамонлар – ҳайвонлар ва чорвачилик ҳовлисидаги воқеалар ривожланиши билан, балки муаллиф томонидан акс эттирилган жамият муаммоларининг долзарблиги билан ҳам ажралиб туради. Роман кучсиз ва кучли, аҳмоқ ва ақлли ҳокимият эгалари ўртасидаги муносабатлар ҳақида. Аслида бу муаллифнинг ҳаёти давомида кўрган диктаторлик режимларининг аллегорик намойишидир.

Одамлар ва ҳайвонлар ўртасидаги ички сиёсий қарама-қаршилик, тенглик тамойилларига асосланган янги идеал жамиятни шакллантириш билан тугайди. Ҳайвонлар дунёсида табақаланиш аста-секин содир бўлади, аммо унинг бошланиши чўчқаларнинг дастлабки ҳаракатларида намоён бўлади. Наполеоннинг ҳокимиятга келиши табиий равишда (ферма аҳолиси унинг раҳбарлигига ўрганиб қолгани) ва куч орқали (тўққиз даҳшатли ит томонидан қўллаб-қувватлангани) юз беради. Айтилаётган сиёсий шиорлар («Тўрт оёқ яхши, иккитаси ёмон!») Наполеоннинг мавқеини мустаҳкамлаш қуроли бўлган ёлғон ва пропаганда эди. Омбор деворида ёзилган етти модда доимий равишда ўзгариб туради ва раҳбарлар учун мослаштирилаверади. Фермада рўй берадиган ҳамма нарсани Бақироқ тескари томонга ўзгартиради. Ҳайвонлар онгида, оч яшаса-да, осмон мусаффолиги, тинч-тотув эканига шукрона ҳиссини уйғотади. Ҳикоя одамлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш ва чўчқаларни тўлиқ ассимиляция қилиш билан тугайди, улар дастлаб оёқларда юришни бошлайди, сўнгра одам кийимини кияди.

Асосий қаҳрамонларнинг бадиий образлари ўзига хос тарихий ёки умумлаштирилган прототипларга эга. Боксчи номли меҳнаткаш от ҳар кунги меҳнат орқали ҳаётини яхшилашнинг ягона йўлини кўрадиган ишчи синфини англатади. Фермада вазият қанчалик оғир бўлса, от шунчалик қаттиқ ишлайди. Боксчи сафдоши ўртоқ Наполеонга ишонади.

Жамиятнинг диссидент қатлами – кекса эшак Бенжамин. Кўпинча жим юради, лекин вақти-вақти билан ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларига ҳайвонларнинг кўзларини очмоқчи бўлади. Айнан мана шу қаҳрамон «Молхона»да содир бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини яхши тушунади: «Улар ҳеч қачон бундан яхшироқ ёки бундан батарроқ яшамаган – очлик, ҳаддан ташқари иш ва алданган умидлар, демак, бу ҳаётнинг ўзгармас қонуни».

Шундай қилиб, аста-секин ҳайвонларнинг сиёсий элитаси инсон элитасидан ажралиб бўлмайдиган ҳолга келади. Ва бу ерда жамиятнинг оддий аъзоси тизимда қандай рол ўйнаши ҳақида шаффоф эслатма мавжуд. «Молхона» романи бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда, чунки шиорлар ва «яхши ниятлар» ўзгаради, воситалар ҳам, лекин ОАВ кўп жиҳатдан йўқ нарсаларни бор қилиб раҳбарларнинг режаларини амалга оширишни давом эттирмоқда (Андижондаги уй бериш ҳолатини эсланг). Кўплаб раҳбар ва амалдорлар катта катта ваъдаларни бериб, бажармай келмоқда.

Хулоса

Ушбу сатирик асар тоталитар давлатни яратилиш йўлини тасвирлайди. Муаллиф шуни кўрсатадики, ҳатто энг ёрқин ва тўғри ғоя орқали ҳам шафқатсиз ва даҳшатли ҳақиқатни яратишингиз мумкин. Жамият қандай қилиб подага айланиши ҳақида ҳикоя. Бу ҳар биримизга тегишли. Ҳамма нарса ҳаммага очиқ кўринадиган даражада содда тилда тасвирланган. Аммо кимдир ўзининг қулай жойидан ташқарида нима бўлаётганини кўришни истамаса, улар кўрмайди. Ҳикоя давомида аста-секин ҳамма тенглашади, аммо баъзилари бошқаларга қараганда тенгроқ бўлади. Бошқалардан тенгроқ...

Ҳайвонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан одамни фермадан ҳайдаб чиқарди, улар умумий саъй-ҳаракат билан далада ер ҳайдади. Ҳамма тенг кўрилса-да, чўчқалар бошиданоқ аниқ ажратилган эди, аммо бошқа ҳайвонлар аҳмоқ ва кўр бўлиб, ҳамма тенг бўлиб қолди деб уларнинг кўрсатмаларига амал қилди. Кўп ўтмай чўчқалар уларнинг хўжайинига айланади. Қолган ҳайвонлар ўз қўли билан чўчқаларни тахтга кўтариб, уларга қамчи берди. Ҳаммамиз биламизки, бу асарда аслида ҳайвонлар ҳақида эмас, одамлар ҳақида гап кетмоқда, одамлар подаси ҳақида...

Оруэлл Совет Иттифоқини танқид қиларкан, ҳайвонларнинг расмларини ҳақиқий шахслар деб атаб, тоталитар тузумни ва унинг деспотик характерини танқид қилса ҳам, китоб ҳокимиятнинг бузилган табиати ва унинг инсонга таъсири каби кенгроқ муаммоларни намойиш этади. Тилни омма кайфиятини бошқариш ва манипуляция қилиш воситаси сифатида, шунингдек, аралашмаслик ва бефарқликни эркин жамиятни қулликка олиб борувчи асосий омил сифатида кўрсатиб беради. «Молхона»ни аллегория сифатида ҳар хил тушуниб ўқиш мумкин, шунинг учун уни ҳам катталар, ҳам болалар учун қизиқарли ва жуда фойдали китоб деб биламан.

Иқтибослар

Барча ҳайвонлар тенгдир. Аммо баъзи ҳайвонлар бошқаларга қараганда тенгроқ;

Улар кўзларини чўчқадан одамга, одамдан чўчқага ва яна чўчқадан одамга ўгиришди, аммо уларнинг қайси бири ким эканлигини аниқлаб бўлмади;

Бугун ариқдаги сув қандай мазали! Барчаси раҳбаримизнинг доно раҳбарлиги туфайли;

Мажлисга келиш, албатта, ихтиёрий, аммо келмаганлар учун овқатнинг ярми ушлаб қолинади;

Шунга қарамай, уларда фақат рақамлар билан эмас, еса бўладиган нарсалар билан овқатланишни афзал кўрадиган кунлар ҳам бўлган.

Қизиқарли фактлар

- Оруэлл антиутопиясидаги катта чўчқа Наполеон деб номланади. Аммо Францияда ҳикоянинг биринчи нашри таржима қилиниб босмадан чиққанида бу чўчқа Цезарь номи билан аталган. Кейинги таржималарда асл исми қайтарилган;

- 1977 йили дунёга машҳур Pink Floyd рок гуруҳи роман асосида Animals альбомини чиқарган;

- Уоллингтонда яшаганида Оруэлл ва унинг рафиқаси Эйлин бир нечта уй ҳайвонини парвариш қилган. Улардан бири Муриэль исмли эчки эди. «Молхона» китобида шу номдаги эчки ақлли ва муносиб ҳайвонлардан бири сифатида тасвирланган.

ISBN 978-9943-23-149-8
Автор Джорж Оруел
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Карим Баҳриев
Количество страниц 100
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая

Модель: молхона

Texnik xususiyatlari

Yetkazib berish shartlari

Доставка

  • Доставка по городу Ташкент составляет - 15 000 сум на малогабаритные товары и 25 000 сум на крупногабаритную технику
  • Доставка в ближайшие к Ташкенту районы Ташкентской области (Кибрай, Зангиота, Янгиюль) платная – 10 000 сум (телефоны, мелкая техника и аксессуары), при заказе на крупногабаритную технику доставка считается так: 5000 сум за каждый км от поста ГАИ.
  • Доставка осуществляется ежедневно с 11.00 до 21.00, кроме понедельника.
  • Заказ на доставку товара к 11.00 оговаривается предварительно и не позднее 17.00 предыдущего дня.
  • Срок доставки – от 8 до 48 часов (время доставки зависит от товара), по областям - в течении 3-10 дней.
  • При оформлении заказа Покупатель сам выбирает удобное для него время доставки, но не менее 8 часов с момента заказа.
  • Если заказ оформлен после 17.00, доставка может быть осуществлена на следующий день.

    Условия доставки книг:
     
  • Доставка в городе Ташкент осуществляется в течении 24 часов, стоимость 10 000сум
  • Доставка по Узбекистану реализовывается следующим образом:
    Фергана, Наманган, Андижан, Джиззак, Самарканд, Навоий, Бухара, Карши, Термез, Ургенч и Нукус - доставка в эти города занимает 2 дня (рабочих), стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум (почта Fargo)
    В остальные регионы доставка осуществляется  в течении 5 рабочих дней, стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум

 

Доставка до квартиры

  • Подъём на этаж и занос в квартиру:
    • малогабаритной техники – бесплатно.
    • крупногабаритной техники (холодильник, стиральная машина, газовая плита и т.д.) – от 15 000 до 20 000 сум за каждый этаж (сумма зависит от габаритов техники)

 

Внимание! Мы не осуществляем подъём на этаж или занос товара в квартиру, если для этого потребуется:

  • перестановка мебели или других предметов;
  • снятие с петель дверей в помещении;
  • демонтаж любых частей товара с целью уменьшения его габаритных размеров;
  • расстояние между стороной товара и окружающими предметами или частями помещения при перемещении товара составляет менее десяти сантиметров;
  • габариты товара в упаковке превышают размеры лестничных маршей, площадок и входных дверей.

В этом случае товар передаётся Покупателю перед подъездом или перед дверью квартиры, либо в прихожей квартиры, в зависимости от того, где возникло препятствие.

 

Приём/передача товара

  • При получении товара Покупатель обязан внимательно проверить его в присутствии курьера и только после этого произвести оплату наличными или по терминалу.
  • Покупатель при приёме товара обязан проверить наличие гарантийного талона на товар.

 

Обмен и возврат товара

В случае обнаружения заводского дефекта, товары могут быть заменены на аналогичные в течение 10 дней с даты доставки. Товар и упаковка не должны быть повреждены.

 

Важно!

  • Производитель на свое усмотрение и без дополнительных уведомлений Продавца может менять комплектацию, внешний вид, страну производства и технические характеристики модели. Проверяйте соответствие в момент получения товара.
  • Сотрудники службы доставки не являются консультантами по товару и не владеют информацией о его конфигурации. В случае необходимости уточняйте интересующую вас информацию о приобретаемом товаре у менеджера по продажам.
Tovar.uz-da tovarlarni
sotmoqchimisiz??
Kompaniya yarating
scroll top