Машҳур адиб А. Рустамовнинг ушбу қўлланмасидан рус тили грамматикасининг барча бўлимларига - фонетика, сўз ясаш, орфография, гап бўлаклари, гап турлари ва пунктуацияга оид маълумотлар ўрин олган.
Грамматика қоидаларига қизиқарли ва фойдали иловалар қўшилган бўлиб, уларда рус тилига тааллуқли кўплаб саволларга жавоблар топиш мумкин. Ушбу китоб рус тилини ўрганувчи ва рус тилида саводхонлигини оширувчиларга фойдали бўлади.
Мазкур нашрда рус тили грамматикасига оид барча керакли қоидалар: фонетика, сўзларнинг ясалиши, гап бўлаклари ва пунктуацияга оид маълумотлар жамланган.
Ўқувчиларга қулай бўлиши учун қийин сўзларнинг турланиши ва истисноли сўзлар, истисноли феълларнинг тусланиши, ҳар хил тусланувчи феъллар, мураккаб сонлар, мураккаб саноқ сонларнинг тўғри ёзилиши бўйича тўлиқ жадваллар берилган.
Шунингдек барқарор қиёсий бирикмалар, масалан, вергулсиз ёзиладиган бирикмалар, мураккаб боғловчилар ва боғловчили сўзлар, кириш сўз ва жумлаларнинг рўйхатлари ўрин олган.