Timoti Uoker: Finlandiya ta'lim mo'jizasi Toshkentda, sotib olish (Art: 47GBH7V) - Tovar.uz
Artikul: 47GBH7V mavjud emas

Timoti Uoker: Finlandiya ta'lim mo'jizasi

45 000 UZS/dona
Narx yangilangan - 22.11.2023

To'lov usullari:

To`lov: Uzcard To`lov: Click To`lov: Payme To`lov: Naqd To`lov: Humo

Sotuvchi haqida ma'lumot

ASAXIY UZ
MChJ "ASAXIY.UZ"
Toshkent viloyati, Toshkent, chilonzor tuman, Chilonzor-3 mavzesi, uy склад
  • Tavsifi
  • Xarakteristikalar
  • Yetkazib berish

Batafsil tavsif: Timoti Uoker: Finlandiya ta'lim mo'jizasi

2001 йилда ўн беш ёшли фин ўқувчилари ўқиш, математика, ва табиий фанлар бўйича танқидий фикрлаш кўникмаларини баҳолаш учун мўлжалланган "Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастури" (PISA)да энг юқори балл олгани бутун дунёни ҳайратда қолдирди. PISA тести натижалари сабаб Финляндия мактабларининг таълим тизими энг яхши деб тан олингач, дунёнинг барча қитъаларидаги педагоглар фин ҳамкасбларининг сири нимада эканлигини билиш учун уларнинг тажрибаларини ўрганишга киришдилар.

Хельсинкидаги мактабда икки йил ишлаган америкалик ўқитувчи Тимоти Уокер фин мактабларидаги муваффақиятнинг замирида жуда оддий тамойил - ўқув жараёнларида қувонч мавжудлигини таъкидлайди. Қисқа ўқув куни, енгил уй вазифалари ва кам стандартлаштирилган тестлар - бу фақат самарали таълим тизимининг ташқи жиҳатлари, холос.

Уокер ўз китобида фин таълим тизими қандай ташкил этилгани, нима учун ўқувчилар билан уларнинг баҳоларини муҳокама қилиш кераклиги, болаларга ихтиёр эркинлигини бериш ва улар билан биргаликда кунни режалаштириш ўғил-қизнинг мустақил бўлишига қандай ёрдам бериши, деворлардаги кўргазмали материалларнинг ҳаддан зиёд кўплиги ўзлаштиришнинг пасайишига олиб келиши, нега танаффус чоғида ўқитувчи болалар билан бирга ўйнаши муҳимлиги каби масалалар ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу китобда муаллиф ўзбек мактабларида ҳам қўлласа бўладиган 33 та стратегияни таклиф этади.

Tovar.uz-da tovarlarni
sotmoqchimisiz??
Kompaniya yarating
scroll top